"Наполи" асосий хавбекига яхшиланган шартлар асосида шартномани узайтиришни таклиф қилмоқда

Sherzod Nurmatov
22 окт 2022, 13:10
15 миллион эврога сотиб олинган камерунлик таянч ярим ҳимоячи Андре Замбо Ангисса ўзини Лучано Спалетти бошчилигидаги "Наполи" тизимидаги жуда муҳим футболчи сифатида кўрсата оди.

Шу сабабли Неаполь клуби ярим ҳимоячига амалдаги шартномани 2027 йилгача узайтириш ва йиллик маошини 2,7 миллион еврогача оширишни таклиф қилди, дея хабар берди инсайдер Николо Скира.



Замбо Ангисса Неаполга ўтган ёзда Англиянинг "Фулхэм" клубидан ижара асосида кўчиб ўтган эди. Кейинроқ у "Наполи"да тўлиқ трансферга лойиқ ўйин намойиш этди. 

Андре ушбу мавсумда янада кўпроқ муваффақиятга эришди, ҳар бир ўйинда ўртача 50 дан ортиқ узатмани амалга ошириб келмоқда ва А Серия ва Чемпионлар Лигасида 13 та ўйинда 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амлага оширди.

Эҳтимол, "Наполи" ойига 200 минг евродан ортиқ маош камерунлик учун муносиб маош, деб ҳисобласа керак ва яқин орада хавбек клуб билан янги шартнома имзолайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›