

Жумладан, бугун Наманган шаҳрида ёш ҳакамлар учун бир кунлик семинар бўлиб ўтди. Семинарда Андижон, Фарғона ва Наманган шаҳридаги ёш ҳакамлар иштирок этишди. Семинарни Ўзбекистон футбол ассоциациясидан ташриф буюрган мутахассислар Бахтиёр Намозов ва Владислав Цейтлин олиб боришди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад водийлик ёш ҳакамлар малакасини ошириш ва уларни Суперлига ўйинларини бошқаришга тайёрлашдан иборат.
Бундай семинарлар юртимизнинг барча вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган.




