UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  0 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  6 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  5 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3

Наманган вилояти ҳокими ҳудудда Европа методикасини қўллаш истагида Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими ҳудудда Европа методикасини қўллаш истагида

Кико Зуниганинг навбатдаги сафари сўлим водийнинг Наманган вилояти бўлди.

Тўрақўрғонда "Odil Junior" номи остида фаолият бошлаган болалар футбол клуби "JFL Tashkent" билан ҳамкорликда Кико Зунигани мактабда мастер-класс ўтказиш тадбирини ташкил этди.

Водий (Наманган, Қўқон, Фарғона, Андижон) футболини янгича, замонавий кўринишда аввалги мавқеини тиклашда ўзининг ёрдамини берган ҳолда яхлит водий лигасини ташкил этиб, водийнинг энг зўр истеъдод эгаларига Европа эшикларини очишни режа қилаётган Одил Аҳмедов илк қадамини "Odil Junior" орқали ташлаган эди.



Кико Зуниганинг Наманган вилоятига ташриф буюриши, вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоровни ҳам беътибор қолдирмади. Зуниганинг мастер-классига шахсан ўзи ташриф буюрган Хайрулло Хайитбоевич яқин кунлар ичида "Odil Junior" академияси учун махсус жой ажратилиши ва у ерда водийнинг энг сара футболчилари тарбия топиб, водий футболини юқори чўққига олиб чиқиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида испаниялик мутахассис, Ўзбекистонни кезиб чиқар экан, бу ерда футбол сир-сабоқларини ўрганаётган болаларнинг маҳоратига қойил қолганини, бу ҳақда албатта Испаниялик скаутларга айтишини таъкидлаб ўтди.



Ҳоким билан суҳбат қурар экан, агар барча шарт-шароитлар яратилса, ўзининг ҳам шу лойиҳада иштирок этишини маълум қилди.

"Odil Junior" жамоаси ташкил этилганига ҳали бир йил ҳам бўлмаганини эшитган Кико Зунига ўз ҳайратини яшира олмади ва шундай деди:
- Агар Сизларда 5-6 ойдан бери шуғулланаётган болалар жамоалари шундай ўйнаса, мутахассисларни ривожлантириш ва болалар ўртасидаги мусобақаларни кўпайтириш орқали Европани "эгаллашингиз" аниқ.




Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика