UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  0 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  28 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   38 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  53 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  229 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12

Наманган “Вилоят ҳокими кубоги-2018” якунланди Янгиликлар

Наманган “Вилоят ҳокими кубоги-2018” якунланди

Наманган шаҳрида Наманган вилоят ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Вилоят жамоаларига муносиб ёшларни танлаб олиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақада бу сафар 12 та жамоа ғолиблик учун баҳс юритди.

Қатнашчилар дастлабки босқичда тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришдилар.
Гуруҳларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар эса финал босқичда бош соврин учун курашиш имконига эга бўлишди. Ҳал қилувчи босқичда “Навбаҳор”, “Қурувчи”, 15-ДИМИ ва НОЗК жамоалари даврали тизим асосида бир-бирлари билан баҳс олиб боришди. Кучли тўртликдан ўрин олган учрашувлар анча кескин ва муросасиз руҳда ўтганлигини айтиш жоиз.

Айнан шу сабабли якунда “Навбаҳор”, 15-ДИМИ ҳамда НОЗК жамоалари бир хил олтитадан очко жамғаришди. “НавбаҳорУмид” футбол мактаби тарбияланувчилари иккита учрашувни йирик ҳисобда ғалаба қозонишгани сабабли тўплар нисбатига кўра ғолибликни қўлга киритишди. Иккинчи ўрин 15-ДИМИ жамоасига, насиб этди. Учинчи ўринни эса НОЗК жамоаси банд этди. Мусобақанинг тақдирлаш маросими 2 февраль куни ўтказилади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика