

36 ёшли қария футболчи клуб билан 2020 йилгача ҳамкорликни давом эттирадиган бўлди. Унинг амалдаги шартномаси эса келаси йилнинг июнь ойида якунига етиши керак эди.
Қайд этиш керак, 2016 йил “Вольфсбург” жамоасидан “Шальке”га ўтган бразилиялик шу пайтгача немис клуби сафида 53 марта майдонга тушди ва 8 маротаба дарвозани аниқ нишонга олди.



