Наингголан ва Вермален Белгия учун ўйнай олишмайди
Tolibjon Qosimov
6 окт 2016, 14:02
"Рома"нинг белгиялик футболчилари Раджа Наингголан ва Томас Вермален терма жамоанинг ЖЧ-2018 саралаши доирасида навбатдаги ўйинларни ўтказиб юборишади.
Бу ҳақда "Tuttomercatoweb" хабар бермоқда. Ҳар иккала ўйинчида ҳам жароҳат бор, шунинг учун уларнинг Босния ва Гибралтарга қарши ўйнаши катта сўроқ остида.