Наингголан Миланга кўчиб ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
25 май 2018, 21:55
"Рома" футболчиси Ража Наингголан жамоани тарк этиши мумкин.

Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, у Миланнинг "Интер" жамоаси билан шартнома имзолаши мумкин. "Нерадзурри"лар устози Лучано Спалеттининг шахсан ўзи унинг трансферини истамоқда.

Якунланган мавсумда Ража А Серия доирасида 31 учрашувда майдонга тушди ва 4 гол уриб, 10 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru