Наингголан Миланга кетади

Mirjalol Normatov
20 июн 2018
"Интер" вакиллари "Рома" ярим ҳимоячиси Ража Наингголан билан шахсий шартнома борасида келишиб олди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "нерадзурри" 30 ёшли хавбекнинг трансфер нархини келишиб олса бўлгани. Олдинроқ миланликлар бельгиялик учун 35 млн евро тўлаши борасида маълумотлар берилганди.

Ўтган мавсумда Ража "Рома" таркибида 42 учрашувда қатнашиб, 6 гол урди ва 11 голга ассистентлик қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/GianlucaDiMarzio