Наингголан ҳам топ-жамоалар қизиқишлари доирасида

Mirjalol Normatov
9 янв 2019, 15:40
"Интер" ўз ярим ҳимоячиси Ража Наингголан билан хайрлашиши мумкин.

"Paris United" хабарига кўра, бельгияликнинг хизматларига ПСЖ томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Парижликлар "Интер" футболчисининг агентлари билан учрашиб, трансферни шу ойдаёқ расмийлаштиришни гаплашиб олишган.

Наингголаннинг "Интер" билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади. Унинг товон пули 30 миллион еврога тенг.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Paris United

Сўнгги янгиликлар

Барча ›