

“Бу фаолиятимдаги энг қайғули лаҳзалардан бири. Машина эмас, инсон эканлигимизни кўрсатдик. “Бавария” Европанинг энг яхши жамоаларидан бири эканлигини яна ва яна исботлаши керак”, дейди мутахассис.
COVID-19 туфайли масофавий ишлаётган Нагельсманн шунингдек, Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Бенфика"га қарши ўйинда жамоани шахсан ўзи бошқариши мумкинлигини айтди.
“Видео – албатта бу яхши, лекин барибир кўнгилдагидек эмас. Коронавирус даврида болалар билан ишлайдиган ҳар қандай ўқитувчи буни тасдиқлайди”, деб қўшиб қўйган "Бавария" устози.



