UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  0 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  1 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  12 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  1 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  3 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  10 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  1 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  5 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  9 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   1

Нагельсманн Канселунинг дебютига баҳо берди Янгиликлар

Нагельсманн Канселунинг дебютига баҳо берди

"Бавария"нинг янги аъзоси Жоау Канселу трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Германияга кўчиб ўтди.

Немис клубининг янги футболчиси ўзини кўрсатиши учун кўп вақт керак бўлмайдиган кўринади. Мюнхен клубининг Германия Кубоги доирасида "Майнц" устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда Жоау Канселу дебют қилди.

У январдаги трансферлар ойнасида жамоага жуда кеч олиб келинган бўлиши мумкин. Лекин бу кутилмаган келишув эмасди. Футболчи буни мамлакат кубогининг чорак финал босқичида 17 дақиқа ўйнаб исботлади. У янги жамоадошининг голига ажойиб узатмани амалга оширди. Жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманн узоқ вақтдан буён жамоасида қанот ҳимоячисини келтириш ҳақида ўйлар эди. Лекин ҳатто Нагельсманн учун ҳам янги ижарадаги футболчининг бунчалик тез ўзини кўрсатишини унинг ўзи ҳам тасаввур қилмаган бўлса керак. Мутахассис у ҳақида:

"У олдинга ўтишда жуда кучли, ўнг қанотда ўйнашни афзал кўрадиган тўлиқ ҳимоячи".

Канселунинг тўп билан ўйнашдаги сифатлари ажабланарли эмас. У бир неча мавсум Гвардиола жамоасида қанот ҳимоячиси бўлиб ҳаракатланди. У ҳимояда етарлича мустаҳкам туриб беради, ярим ҳимояга киришиш, рақибни қабул қилиб олиш ва олисдан зарба бериш учун маҳоратга эга. Гвардиола "Бавария"да Филипп Ламдан фойдалангани каби Канселуни "Сити"да ҳаракатлантирарди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика