Нагельсманн гўштли маҳсулотлардан воз кечганини маълум қилди
03 апр 2022 12:52
Янгиликлар
Нагельсманн гўштли маҳсулотлардан воз кечганини маълум қилди
"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн гўштли махсулотларни истеъмол қилмаётганига бир ойдан ошганини айтиб ўтди.
"Мен учун асосий сабаблардан бири - ҳайвонот оламидан завқ олиш. Уларнинг ҳаётдаги ҳаракатларини кўриш ёқади.
Иккинчи асосий сабаб эса - атрофдаги оламни ҳимоялаш. Мен учун балки бу энг муҳимроғидир. Шу сабабли мен гўшт маҳсулотларини истеъмол қилмай қўйдим", - деди германиялик мутахассис.
Ушбу мавсумда "Бавария" Нагельсманн қўл остида Бундеслигада пешқадамлик қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар