Нагельсманн: "Бавария"да хатолар қилганимни тан оламан"
17 окт 2023 21:34
Янгиликлар
Нагельсманн: "Бавария"да хатолар қилганимни тан оламан"
"Бавария"нинг собиқ бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Мюнхен клубидаги фаолиятини ёдга олди.
"Бавария"даги хатоларимни ўйлаб олиш учун етарлича вақтим бўлди. У ерда хатолар қилганимни тан оламан, аммо у ерда кўплаб ижобий ҳолатлар ҳам бўлди. Мураббийлар ҳам футболчилар каби ривожланишлари, ўсишлари керак. Айрим хатолар борки, уларни фақатгина бир марта қилиш керак, такрорлаб бўлмайди. Ҳозирги вазифам - "Бавария"даги фаолиятимнинг ижобий ҳолатларни қайтариш, хатоларни эмас", - деди Нагельсманн.
Эслатиб ўтамиз, Нагельсманн 2021 йилнинг ёзидан 2023 йилнинг мартига қадар "Бавария"ни бошқарган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар