

32 ёшли испаниялик футболчи жамоанинг келажакдаги режаларидаги ўрнига ойдинлик киритмоқчи.
Начонинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади, шу боис январь ойидан сўнг у бошқа клублар билан трансфер борасида музокара олиб бориши мумкин бўлади.
Қайд этилишича, футболчининг хизматига “Рома” ва “Вульверхэмптон” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ла Лиганинг жорий мавсумида ҳимоячи “Реал” сафида 7 та ўйин ўтказди.



