Начо Монреаль "Сосьедад"га ўтишга яқин

Aslanov Jasurbek
25 авг 2019
"Арсенал" ҳимоячиси Начо Монреаль кейинги фаолиятини яна Ла Лигада давом эттириши мумкин.

33 ёшли испаниялик футболчи "Реал Сосьедад" билан 2 йиллик шартнома имзолашга яқин турибди. Агар у шартномада кўрсатилгани сингари маълум миқдордаги учрашувларда майдонга тушса, келишув яна бир мавсум ушбу жамоада тўп тепиши мумкин.

Монералнинг Лондон клуби билан келишуви 2020 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

Илгари ҳимоячи "Малага" ва "Осасуна" шарафини ҳимоя қилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca