Начо "Барселона"га қарши ўйнай олади – "Реал" ҳимоячиси дисквалификацияси 2 та ўйингача қисқартирилди

Omonjon To`xtamirzayev
16 окт 2023, 18:35
"Реал" ҳимоячиси Начо Фернандес класикода иштирок эта оладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик "Жирона"га қарши баҳснинг 93-дақиқасида Кристиан Португа нисбатан кескин ҳаракати учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилганди. Натижада, Начо Ла Лиганинг 3 та ўйинига четлатилганди. 

"Реал" бундай қарордан норози бўлди ва қўмита Мадрид клуби апелляциясини қабул қилди. Ҳимоячининг дисквалификацияси муддати 2 та ўйингача қисқартирилди. Начо бу орада "Осасуна"га қарши баҳс (4:0)ни ўтказиб юбориб улгурган. 

Шундай қилиб, Фернандес "Реал" "Севилья" қарши ўйинида жамоага ёрдам бера олмасада, 28 октябрь куни "Барселона" билан беллашувда майдонга туша олади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Ekremkonur