МЮнинг ёзги трансферлар ойнаси учун бюджети маълум қилинди

Mirjalol Normatov
6 мар 2022, 15:14
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоага ёзги трансферлар ойнаси вақтида футболчилар хариди учун бюджет ажратди.

"The Telegraph" хабарига кўра, бюджет аввалгидан кўра камроқ - 80 миллион фунтни ташкил қилади. Агарда жамоа ЕЧЛга йўлланма ололмаса бу сумма 50 миллион фунтга тушади.

Айни дамда МЮ АПЛда 47 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда. Жамоа ўзидан 3 ўйин кам ўтказган "Арсенал"ни 2 очкога ортда қолдирмоқда.

Бугун жамоани "Манчестер Сити"га қарши дерби кутиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph