МЮнинг икки етакчиси муҳим ўйинларни ўтказиб юборади

Mirjalol Normatov
15 фев 2019, 20:27
"Манчестер Юнайтед" футболчилари Жесси Лингард ва Антони Марсьяль яқинлашиб келаётган ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Манкунианликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер матбуот анжуманида уларнинг 2-3 ҳафта майдонга тушмаслигини маълум қилди.

Демак, Лингард ва Марсьяль "Челси" (18 февраль) ва "Ливерпуль" (24 февраль) клубларига қарши баҳсларда қатнашишмайди.

Икки ярим ҳимоячи ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасида ПСЖга қарши ўйинда жароҳатланишганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›