Мюллер Ламнинг рекордини такрорлади

9 авг 2020, 00:57
Айнида дамда Мюнхенда Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичидаги "Бавария" — "Челси" ўйини ўтказиляпти.

Ушбу ўйин мезбонлар ҳужумчиси Томас Мюллер учун мусобақадаги 112-си бўлди. У бугун "Бавария" собиқ ҳимоячиси Филипп Ламнинг ЕЧЛдаги ўйинлар сони бўйича немислар ўртасидаги рекордини такрорлади. Маълумот учун, Мюллер турнирдаги барча ўйинларини "Бавария" таркибида ўтказган бўлса, Лам 105 та ўйинни "Бавария" либосида, 7 тасини "Штутгарт" клуби таркибида ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Sports