Мюллер Инзагини қувиб ўтиб, ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар ўнлигига кирди

Eldor Akmurzayev
2 дек 2020, 20:40
Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасида “Бавария” сафарда “Атлетико” (1:1) билан муроса йўлини танлади.

Учрашувни захирадан бошлаган мюнхенликлар аъзоси Томас Мюллер 2-таймда майдонга тушди ва бўлим охирларида рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди.

Бу Мюллернинг мусобақадаги 47-голи бўлди ва у энг яхши тўпрарлар рейтингида 10-ўринга кўтарилди. Томас италиялик собиқ ҳужумчи Филиппо Инзагини (46 тўп) ортда қолдирди.

Ҳисобида 48 тадан гол бўлган Златан Ибрагимович ва Андрей Шевченко эса 9-ўринни бўлишиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” 6-тур доирасида 10 декабрда “Локомотив” билан баҳслашади ва мазкур ўйинда Мюллер ўз натижасини яхшилаб олиш имконига эга бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/fcbayern

Сўнгги янгиликлар

Барча ›