Мюллер, Боатенг, Хави Мартинес ва Хаби Алонсо "Бавария" билан шартномани узайтиришди

Aslanov Jasurbek
18 дек 2015, 17:25
"Бавария"нинг тўрт футболчиси клуб билан шартномани узайтирди.

Ҳимоячи Жером Боатенг, ярим ҳимоячи Хави Маритес ва ҳужумчи Томас Мюллер 2021 йилгача бўлган янги битимга имзо чекди. Хаби Алонсонинг янги келишуви 2017 йилда якунига етади.

"Бавария" жорий мавсумда 16-турдан сўнг 43 очко билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fcbayern.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›