Мюллер: "Бавария" "Порту" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониши учун мўжиза керак эмас"

Aslanov Jasurbek
21 апр 2015, 11:41
"Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер ўз жамоаси Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқа олишига шубҳа қилмайди.

"Бавария" "Порту" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониши учун мўжиза керак эмас. Биз рақиб қарши ҳужумларига кўпроқ эътибор беришимиз керак. Биринчи ўйинда "Порту" яхши ҳимояланди" - дейди Мюллер.

Бу жамоалар ўртасидаги учрашув бугун тунда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com