МЮга ПСЖ ярим ҳимоячиси керак

Alisher
21 авг 2023
"Манчестер Юнайтед" клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верраттига қизиқиш билдирмоқда.

L’Équipe хабарига кўра, италиялик хавбек Саудия Арабистонининг Ал-Аҳли клуби билан келишувга эга бўлса-да, манчестерликлар Вераттини таклиф этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Сабаби Париж клуби араб жамоаси билан келишувга эриша олмаяпти.

Аввалроқ, Франция клуби Марко учун 50 миллион евро сўраётгани хабар қилинганди. 30 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум 38 ўйинда майдонга тушган. Бу мавсумда эса Луис Энрике Вераттини режаларига киритмаган.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com