

"ESPN" хабарига кўра, Испания клуби англиялик футболчини ёзги трансферлар ойнаси вақтида ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Айни дамда Жесси "Рома" қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.
27 ёшли Лингард "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ушбу мавсумда у жамоа таркибида барча турнирларда 32 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.



