МЮдаги ҳолатдан ПСЖ фойдаланиб қолиши мумкин

Mirjalol Normatov
17 дек 2018, 18:54
ПСЖ раҳбарияти "Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погбани сотиб олишни режалаштирмоқда.

"Daily Star" хабарига кўра, парижликлар қишдаёқ французни трансфер қилишни исташмоқда.

ПСЖ бу борада "Ювентус"даги рақобатдан ортда қолмоқчи эмас. Шу боисдан 25 ёшли футболчини 90 миллион еврога сотиб олишга тайёр турибди.

Погба жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан урушиб қолганлиги сабабли сўнгги ўйинларда қатнашмаяпти.

Яқиндагина ЕЧЛнинг плей-офф босқичига ташланган қуръага кўра, МЮ 1/8 финалда ПСЖга қарши ўйнайдиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Star

Сўнгги янгиликлар

Барча ›