МЮ ёзда "Реал" юлдузини харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2017, 15:18
"Манчестер Юнайтед" 2018 йилнинг ёзида "Реал"нинг етакчиларидан бирини харид қилиш ниятида.

"Қизил иблислар" Гарет Бэйлни сотиб олиш ниятида.

Маълумотларга кўра, инглиз клуби уэльслик форварднинг жароҳатга мойиллигидан ҳавотирланмаяпти.

Манкунианлар Гарет Бэйлни "Тоттенхэм"даги даражасига қайтара олишга ишонишмоқда.

Бэйл 2013 йилда 85 млн. фунт эвазига "Реал" сафини тўлдирганидан сўнг 19 марта жароҳат олди. Айни дамда форвард жароҳатини даволамоқда.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо 28 ёшли Бэйлни аввал ҳам харид қилишга уринган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›