МЮ ва “Спортинг” Фернандешнинг трансфери борасида келишиб олишди

17 янв 2020, 22:28
“Спортинг” ҳимоячиси Бруну Фернандеш “Манчестер Юнайтед”га ўтишга яқин турибди.

Томонлар келишувига мувофиқ, футболчи учун инглизлар 60 миллион евро ва яна қўшимча тарзда бонуслар тўлаб бериши кўзда тутилган. Бу ҳақда журналист Николо Скира маълум қилди.

Бонус борасида томонлар музокараларни якунлаш арафасида ва бу яқин соатларда ҳал бўлади.

Фернандеш МЮ билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади ва йилига 6 миллион евро маош олади.

Жорий мавсумда футболчи “Спортинг” таркибида Португалия чемпионатида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Журналист Николо Скиранинг Твиттер саҳифаси

Сўнгги янгиликлар

Барча ›