МЮ ва ПСЖ 110 млн. евролик футболчига даъвогар
04 мар 2024 20:43
Янгиликлар
МЮ ва ПСЖ 110 млн. евролик футболчига даъвогар
"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ Виктор Осимхен учун курашади.
Бу клублар "Наполи" ҳужумчиси учун асосий даъвогарлардан бўлиб туришибди. Нигерияликнинг шартномасидаги товон пули 110 млн. евро.
Жим Рэтклифф МЮнинг бошқарув акцияларини харид қилганидан сўнг узоқ муддатга мўлжалланган ақлли трансферларни амалга оширмоқчи. Осимхен хариди футболчининг ёши ва унинг тактик универсаллигини ҳисобга олганда, стратегияга мос трансфер бўлади.
ПСЖ 25 ёшли форвардни Килиан Мбаппе ўрнига олиб келишни режа қиляпти. Клубдагилар фикрича, Виктор Луис Энрике қўллайдиган прессинг услубига мос тушади.
Осимхен жорий мавсум А Сериянинг 16та учрашувида майдонга тушиб, 11та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар