МЮ "Тоттенхэм" ҳимоячисига қизиқмоқда

Tolibjon Qosimov
20 июл 2017, 21:03
"Тоттенхэм"нинг чап қанот ҳимоячиси Дэнни Роузга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.

МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо Люк Шоуга ишонади, лекин клуб Роузнинг "изи"га тушган.

"Манчестер Юнайтед" 27 ёшли футболчини кейинги ёзда сотиб олиши мумкин. Бу ҳол Шоу ўз ўйини билан Моуриньони ҳайрон қолдира олмаган тақдирда рўй беради.

Олдинроқ, Роуз Лондондаги 9 йил ичида соврин юта олмаганидан нолиган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›