МЮ содиқлик учун Погбага 4,5 млн евро бонус тўлайди

Alisher
2 июн 2022, 16:54
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Поль Погбага содиқлик учун 4,5 миллион евро миқдорида бонус тўлайди.

Англия клуби 2016 йилда 29 ёшли француз учун "Ювентус"га 105 миллион евро тўлаган. Манчестерликлар яна 46 миллион еврони ярим ҳимоячининг агенти Мино Райолага комиссия сифатида берган.

Қайд этиш керакки, Погба дастлаб "қизил иблислар" таркибида 10 миллион евро атрофида ишлаган, кейинчалик унинг маоши 9 миллион еврогача тушган.

Француз шу билан бирга йилига 3,4 млн евро имидж ҳуқуқи ва ҳар Чемпионлар Лигасига чиққани учун 2,2 млн евро миқдорида бонус олган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail