МЮ собиқ футболчиси: "Челси"да Поттер услубига мос келадиган ўйинчилар йўқ"

Sherzod Nurmatov
23 дек 2022, 13:00
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Пол Паркер "Челси"даги вазият ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тўғрисини айтсам, "Челси"га ҳаддан ташқари баҳо берилган деб ўйлайман. Нега улар Калиду Кулибали билан шартнома имзолаганини ҳалигача тушунмайман. У "тахта" ва ҳеч нарса қила олмайди.

Уларда қойилмақом дарвозабон ёки ажойиб марказий ҳужумчи йўқ. Н'Голо Кантенинг гуллаб-яшнаган даврини аллақачон ортда қолган, Жоржиньо эса умуман ҳеч нарса кўрсатмайди. Уларнинг кучли тўртлик учун курашишга қодирлигига кўзим етмаяпти. 

Ярим ҳимояда креативлик етишмаяпти. Мэйсон Маунт одамлар у ҳақида нотўғри ўйлашаётганини исботлаши учун ҳали кўп иш қилиши керак.

Менимча, таркибда Грэм Поттер ўйин услубига мос келадиган биронта ҳам футболчи йўқ", – деди Паркер.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Metro

Сўнгги янгиликлар

Барча ›