“МЮ” Смоллингни сотишга тайёр, унга “Эвертон” харидор

Aslanov Jasurbek
25 мар 2018, 10:16
“Манчестер Юнайтед” марказий ҳимоячиси Крис Смоллингга Англиянинг бошқа бир жамоаси “Эвертон” қизиқиш билдирмоқда.

Мерсисайдликлар 28 ёшли футболчини мавсум якунланганидан сўнг ўз сафларига қўшиб олишни режалаштиришяпти. Манкунианликлар ҳам музокаралар учун очиқ эканликларини маълум қилишди. 

“Эвертон” Смоллингга фахрий ҳимоячи Фил Жагелка ва Эшли Уильямсга ворис сифатида кўряпти. Смоллингнинг “МЮ” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›