МЮ сардори қишда жамоадан кетишга тайёр

Tolibjon Qosimov
14 дек 2018, 20:16
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ва сардори Антонио Валенсия қишки трансфер ойнасида клубини алмаштиришга тайёр.

Буни "Daily Mail" нашри маълум қилди.

Манбанинг маълумотига кўра, кейинги ёзда шартномаси тугайдиган 33 ёшли футболчи жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг ишончига қайтишдан умидини узган. Ҳимоячи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида қишдаёқ жамоадан кетмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Daily Mail