МЮ Роналдуни сотади-ми? Клуб вазиятга муносабат билдирди

Omonjon To`xtamirzayev
15 авг 2022, 11:24
"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати Криштиану Роналдунинг клубдан кетиши борасидаги вазиятга муносабат билдирди.

Аввалроқ, манкунианлар агар Криштианунинг ишга, клубга, футболчи ва мураббийлар штаби вакилларига бўлган муносабати ўзгармаса, Португалия термасининг 37 ёшли футболчиси билан шартномани бекор қилиш вариантини кўриб чиқмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Мавсумнинг ортда қолган икки ўйинида "Манчестер Юнайтед" мағлубиятга учради, Роналду эса бирорта самарали ҳаракатни амалга оширмади. Мавсум стартидан аввал футболчи ЕЧЛда ўйнаш ниятидалиги ва шу сабаб клубдан кетмоқчилиги айтилганди.

"Клубнинг Роналдуга нисбатан позицияси ўзгармаган", – дейилади "қизил иблислар" матбуот хизмати хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›