

"Манчестер Юнайтед" Маркус Рэшфорд билан шартномани узайтирмоқчи. Клуб ҳужумчи билан музокара олиб боришига ишончи комил. 25 ёшли футболчи янги битимга кўра ҳафтасига 200 минг фунт маош олиши кутилмоқда.
"Manchester Evening News" хабарига кўра, манкунианлар Рэшфордни яхши ўйин учун мукофотламоқчи, шунингдек, ПСЖнинг ҳужумчига бўлган қизиқишини тўхтатмоқчи.
Ҳар икки томон келишувни узайтиришдан манфаатдор. Бироқ шартнома муддатини яқин келажакда узайтириши даргумон.



