МЮ Рангник қўл остида ҳали ютқазмади: 3 та ғалаба, 2 та дуранг

Aziz Tukhtamuradov
31 дек 2021, 08:42
"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 20-турида "Бёрнли"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бу ўйин Ральф Рангник учун МЮ бош мураббийи сифатидаги бешинчи учрашув бўлди.

Германиялик мутахассис янги клубида ҳозирча 5 та ўйинда 3 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. 

Айни пайтда МЮ 18 та ўйиндан сўнг 31 очко тўплаб, турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. 

Жамоа навбатдаги ўйинни 3 январь куни ўз майдонида "Вулверхемптон"га қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia