МЮ Погба билан 83 млн фунт эвазига хайрлашишга тайёр

Alisher
10 май 2021, 08:38
"Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба ёзда клубдан кетиши мумкин.

"Қизил иблислар" раҳбарияти ўйинчининг клубдан кетишни хоҳлаётгани борасидаги хабарларни эшитишдан чарчади, МЮ шу сабаб унинг сўровини қондиришга қарор қилди.

Клуб агар 83 миллион фунтлик таклиф келиб тушса, ўйинчи билан хайрлашади. Погба учун "Реал" ва "Ювентус" даъвогарлик қилмоқда.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›