

"Манчестер Юнайтед" клуби мухлислари норозилик намойиши ўтказишни режалаштирмоқдалар. Ушбу протест душанба куни "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан ўтказилади. Маълумот учун МЮ мухлислари шу ойнинг ўзида бир неча бор клубни бошқараётган Глейзерлар оиласига қарши намойишлар ўтказишганди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" АПЛ икки туридан сўнг бирорта ҳам очко тўплай олмай, мусобақа жадвалининг сўнгги ўрнида жойлашган.



