

"Манчестер Юнайтед" мухлислари "қизил иблислар"нинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчисини аниқлаб берадиган сўровномада овоз беришди. Унда ярим ҳимоячи Алехандро Гарначо ишончли ғалабага эришди. 18 ёшли футболчи 69% овоз тўплади.
Гарначо бу ой 4 та ўйинда 2 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди.




