МЮ мавсумни янги мураббий қўл остида якунлайди

Eldor Akmurzayev
16 май 2022, 07:45
Бугун, 16 май куни “Аякс” устози Эрик тен Хаг Англияга ташриф буюради.

У расман “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи сифатида иш бошлайди. Нидерландиялик мутахассис АПЛ 38-туридан ўрин олган “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда янги жамоасидаги дебютини ўтказиши кутилмоқда. Мазкур баҳс 22 майга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли мутахассис билан келишув 2025 йил ёзигача мўлжалланган.

Манчестерликларнинг ҳозирги устози Ральф Рангник 2021 йил 3 декабрда жамоани қабул қилиб олди. У фаолиятини Австрия ТЖда давом эттиради.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Guardian