МЮ Лукакуни "Интер"га арзон нархга қўйиб юбормайди

Tolibjon Qosimov
25 май 2019, 16:11
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Ромелу Лукакуни арзон нархга қўйиб юбормайди.

Олдинроқ, тез орада "Интер" бошқарувини қўлга оладиган Антонио Конте 26 ёшли форвардни жамоасига таклиф қилмоқчилиги хабар қилинган эди.

"Юнайтед" қониқарли сумма таклиф қилинсагина бельгияликни қўйиб юборади. МЮ 2017 йил ҳужумчи учун "Эвертон"га 75 миллион фунт тўлаган, бонуслар ҳисобига эса сумма 90 млн еврогача кўтарилган.

Илгарироқ "Интер" Лукаку учун Иван Перишич ва 30 миллион евро таклиф қилмоқчилиги ҳақида маълумот тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: espn.co.uk