МЮ Кулибалини дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айлантириши мумкин

Mirjalol Normatov
5 июн 2019, 23:28
"Манчестер Юнайтед" "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалининг хизматларига бўлган қизиқишни йўқотганича йўқ.

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, манкунианликлар унинг учун 95 миллион евродан воз кечишга тайёр турибди.

Агарда ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, Кулибали дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланади.

МЮ Кулибалига 5 йиллик шартнома ва йилига 11 миллион фунтлик маош таклиф қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport