МЮ клубнинг 109 йиллик рекордини такрорлади

Tolibjon Qosimov
10 фев 2021, 12:47
Кеча тунда "Манчестер Юнайтед" Англия кубоги 1/8 финали доирасида "Вест Хэм"ни мағлуб этди - 1:0.

Ушбу ғалаба клуб учун мусобақадаги кетма-кет тўққизинчи уйдаги ютуқ бўлди.

Шу тариқа, МЮ 1908 йилдан 1912 йилгача бўлган муддатда ўрнатилган клуб рекордини такрорлади. Айнан ўша даврда жамоа Англия кубоги доирасида ўз майдонида 9 ўйинда ғалаба қозонган.

"Қизил иблислар"нинг кубокдаги дастлабки ғалабалари ҳам ўша даврга тўғри келади (1909 йил).


"Манчестер Юнайтед" кетма-кет еттинчи марта Англия кубоги чорак финалига чиқди

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: bbc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›