UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

МЮ кийиниш хонасидаги тарихий можаро: Фергюсон Бекхэмнинг қошини ёрган, Дэвидни уч киши ушлаб қолган Янгиликлар

МЮ кийиниш хонасидаги тарихий можаро: Фергюсон Бекхэмнинг қошини ёрган, Дэвидни уч киши ушлаб қолган

15 февраль, 2003 йил.

Ушбу санада АПЛ тарихидаги энг жумбоқли воқеалардан бири содир бўлган. "Арсенал"га қарши учрашувдан сўнг МЮ кийиниш хонасида можаро юзага келди ва сэр Алекс Фергюсон бутса билан Дэвид Бекхэмнинг қошини ёрди. Нега бундай бўлгани узоқ вақт ошкор қилинмади. Ушбу воқеа тафсилотларини унинг асосий қаҳрамонлари гапириб беришди, бироқ бир неча йилдан сўнг. Бекхэм ва Фергюсон ўз автобиографияларида ушбу воқеани ёдга олишган.


Қайси учрашувдан кейин бўлган?

"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" Англия Кубоги 1/8 финали доирасида тўқнаш келишди. Ушбу жамоалар АПЛ чемпионлиги учун ҳам курашаётганлиги туфайли баҳс кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган. Бош мураббийлар энг кучли таркибларни майдонга туширишди. "Қизил иблислар" учрашув бошидаёқ гол уриши мумкин эди: Райан Гиггз рақиб жарима майдончаси ичида дарвозабонни алдаб ўтди, аммо зарба аниқ бўлмади. Ҳисобни 34-дақиқада "Арсенал" очди - Эду Гаспар рикошет туфайли жарима зарбасидан гол урди. Иккинчи бўлим бошида Сильвен Вильтор "тўпчилар"нинг иккичи голига муаллифлик қилди.


Меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди, учрашувдан сўнг МЮ кийиниш хонасида жанжал содир бўлди: Сэр Алекс Фергюсон Дэвид Бекхэмга бутса отиб, унинг қошини ёрди.


Ўша учрашувгача Бекхэм ва Фергюсон ўртасидаги муносабатлар қандай бўлган?

Футболчи ва мураббий анчадан бери келиша олмас эди, бутса билан боғлиқ воқеадан сўнг муносабатлар бутунлай бузилди. Сэр Алексни Дэвиднинг ҳаёт тарзи қониқтирмас эди: "Менга унинг юлдузлик статуси ёқмасди. У майдондан ташқарида машҳур бўлишни истаган ягона футболчи эди".


Бекхэм 2000 йиллар бошида мода оламининг рамзи бўлган. Уни рекламаларда суратга тушишга чақиришиб, ҳомийлик шартномаларини таклиф қилишарди. Бундан ташқари, Дэвид Spice Girls солисти Виктория Адамсга уйланди.

Бекхэм шунчаки футболчи бўлмай қолди. Фергюсоннинг фикрича, бу нарсалар уни футболдан чалғитган. ОАВ Дэвиднинг ҳар бир қадами ва имижини кузатарди. Сэр Алекс "Лестер"га қарши баҳсдан олдин бўлиб ўтган воқеани эсга олди: "МЮ базасига кетаётганимда 20га яқин сураткашга тўқнаш келдим. "Бу ёрда нима бўляпти?" Дэвид Бекхэм янги соч турмагида экан ва уни эртанги ўйинда кўрсатмоқчилиги ҳақида айтишди".


Бекхэм ўйиндан бир кун олдинги кечки овқатга қалпоқда келди. Дэвид бош кийимини ечишни истамади, Фергюсон эса бундан ғазабланди. Сэр Алекс ўйинолди машғулотда ўзини тутиб тура олмади ва қалпоқни ечди - Бекхэмнинг бошида битта ҳам соч йўқ эди. "Бор-йўғи шу нарса учун томоша кўрсатдингми?".


90 йиллар охирида Фергюсон ва Бекхэм муносабатлари умуман бошқача бўлган. Бекс BBC радиосига берган интервьюда, сэр Алекс уни 1998 йилдаги Англия - Аргентина учрашувидан сўнг қандай қўллаб-қувватлагани ҳақида айтиб берган. Ўшанда футболчи қизил карточка олган, унинг жамоаси эса ЖЧни тарк этган эди.


"Биринчилардан бўлиб Фергюсон қўнғироқ қилди. У шундай деди: "Ўғлим, Манчестерга қайт, ҳаммаси яхши бўлади". Бу ҳаётимдаги энг қийин дамларни енгиб ўтишга ёрдам берди" - деганди Бекхэм.

Аммо Бекхэмнинг ҳаёт тарзи қанчалик ўзгариб борса, унинг МЮ устози билан муносабатлари шунчалик ёмонлашган.


Кийиниш хонасида нима бўлган эди?

Фергюсон талқини. МЮ бош мураббийининг сўзларига кўра, Бекхэм ҳимояга етарлича ёрдам бермаган. "Сильнер Вильтор "Арсенал"нинг иккинчи голини урганида Дэвид енгил қадамлар билан ортга қайтаётганди. Вильтор ундан осонликча қочиб кетди. Буни эътиборсиз қолдирмадим. Бекхэм танқидларимга қулоқ солмади. Балки у ҳимояга қайтиш, рақибни таъқиб қилиш менинг ишим эмас деб ўйлашни бошлагандир. Бироқ айнан шу сифатлар уни юқори даражага олиб чиққан".

Ўйиндан сўнг сэр Алекс ва Дэвид баҳслаша бошлашди. Фергюсоннинг айтишича, у бутсани Бекхэмга қарата отмаган: "Орамизда 3,5 метр атрофида масофа бор эди ва полда бутсалар ётарди. Улардан бирини тепдим ва бутса унинг қошига тегди. Дэвид ўрнидан туриб, мен томонга отилди, бироқ бошқа футболчилар Бекхэмни ушлаб қолишди. Мен унга шундай дедим: "Ўтир, жамоани шарманда қиляпсан".


Бекхэм талқини. Дэвид ҳам ўзининг автобиографиясида ушбу воқеани эсга олган. Унинг ёзишича, Фергюсон кийиниш хонасига қуйидаги сўзлар билан кирган: "Хой, Дэвид, иккинчи гол ҳақида нима дейсан?" Бекхэмнинг фикрича, ўтказиб юборилган голда у айбдор бўлмаган. Оғзаки "жанг" бошланди ва "Фергюсон бор кучи билан ерда ётган бутсани тепди".


Кейин ҳаммаси "гангстерлар иштирокидаги жангари фильмлардагидек" бўлди: Дэвид Алексга ташланди, футболчини уч ҳамкасби - Гиггз, ван Нистелрой ва Гари Невилл ушлаб қолди. Бекхэмнинг айтишича, Фергюсон кийиниш хонасидаёқ кечирим сўраган, аммо бу етарли бўлмаган. "Бу оммага ошкор бўлганидан сўнг, мураббий ОАВда узр сўрашини исташга ҳаққим бор эди".


Бу ҳақида нималар ёзишган?

Можаро ҳақида эртагаёқ ёзиб чиқишди. Британия газеталари Дэвид суратини муқовага босиб чиқаришди, Бекхэмнинг қошида жароҳатни ёпиб турган пластир бор эди. Матбуотда Фергюсон ва Бекхэм ўртасидаги диалог пайдо бўлди.


Дэвид ўйинни яхши ўтказа олмади, Эшли Коул уни тўлиқ ёпди. Газеталарнинг ёзишича, сэр Алекс Бекхэмни "қизалоқ" деган экан, Дэвид эса қуйидагича жавоб берибди: "Арсен Венген фонидаги Алекс Фергюсонга ўхшаганми?"


Кейин нима бўлди?

Фергюсон Дэвидга воқеа ўйиндаги муаммолар оқибатида содир бўлганини тушунтиришга уринди: "Бекхэмни ўз хонамга таклиф қилдим ва унга ўйин видеосини кўрсатдим, аммо у менинг исботларимни қабул қилмади. У хатто жавоб ҳам бермади! "Мен нима ҳақида гапираётганимни, нега сендан кўнглим тўлмаётганимни тушуняпсанми?" - дедим. Аммо Дэвид бари бир жавоб қайтармади. Бекхэм Фергюсондан кечирим талаб қилишда давом этди.


Томонлар келиша олишмади - сэр Алекс МЮ раҳбариятига мурожаат қилиб, Бекхэмни сотишни талаб қилди. Мавсум охирида Дэвид "Реал"га ўтди, трансфер 37 млн. евро эвазига амалга ошди. Бир ойдан сўнг "қизил иблислар" ёш Криштиану Роналдуни сотиб олди. Сэр Алекс ўз автобиографиясида шундай ёзган эди: "Футболчи ўзини мураббийдан муҳимроқ деб ҳисобласа, у кетиши керак. Агар мураббий ҳукмронликни йўқотса, у клубдан айрилган бўлади".


Дэвид Бекхэм 2017 йил The Guardian нашрига берган интервьюда ноҳақ эканлигини тан олди. "Ўз хатоимни тушундим, катта бўлдим. Ўша пайтларда ёш эдим, барча қарорларим ҳам тўғри бўлмаган. Сэр Алекс Фергюсон нега ғазабланганини энди тушундим".

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика