МЮ ҳимоячиси жароҳат олди

Mirjalol Normatov
14 июл 2019
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу "Перт Глори"га (2:0) қарши ўйинни якунига етказиб қўя олмади.

24 ёшли англиялик ҳимоячи иккинчи бўлим бошидан майдонга тушганди. 83-дақиқада рақибнинг жиддий қўполлигидан кейин у алмаштирилди.

Матбуот анжуманида Оле-Гуннар Сульшер бу борадаги барча маълумотлар яқин вақтларда ўтказиладиган тиббий кўрикдан кейин маълум бўлишини айтиб ўтди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal