

“Манчестер Юнайтед” клуби “Милан” ярим ҳимоячиси Исмоил Беннасернинг хизматларига қизиқиб қолди. 22 ёшли футболчининг шартномасида товон пули 50 млн евро қилиб белгиланган. Қайд этиш жоиз, футболчига асосий даъвогар сифатида “Манчестер Сити” қаралмоқда.
Беннасер жорий мавсум А Cерия доирасида 20 та ўйинда майдонга тушди.



