МЮ футболчиси ёзда "Барселона"га ўтмоқчи

Aslanov Jasurbek
7 май 2019, 15:53
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата ёзда эркин агент сифатида "Барселона"га ўтмоқчи.

Маълумотларга кўра, хавбек кўк-анорранглилар билан 2 йиллик шартнома тузмоқчи, "Барселона" эса бу муддатга рози эмас.

30 ёшли футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади, шу сабабли у бошқа клублар билан музокара ўтказиши мумкин.

Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" Мата билан 1+1 схемаси бўйича битим тузмоқчи эканлиги эълон қилинган эди. Хуан 2014 йилнинг январидан бери МЮ шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›