"МЮ" футболчилари финалга чиққанидан бахтиёрлар
24 апр 2016 03:30
Янгиликлар
"МЮ" футболчилари финалга чиққанидан бахтиёрлар
"Эвертон" устидан ғалаба қозониб, Англия Кубоги финалига йўл олган манчестерликлар микс зонада ОАВ вакиллари билан учрашдилар.
"Ўйин жуда қийин кечди. "Эвертон" кўп "савол" берди. Лекин биз ғалаба қозондик. Финал жамоамиз учун ўта муҳим эди. Шунинг учун мухлисларимиз учун хурсандман", - дейди Маруан Феллаини.
Бир қатор вазиятларда жамоасининг жонига оро кирган Давид Де Хеа қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- Пенальти ўйиндаги бурилиш эди. "Эвертон" жуда яхши ҳаракат қилди ва ўйин охирида гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлди. Лекин улар эмас, сўнгги дақиқада Марсьяль гол уриб жамоамизни финалга олиб чиқди. Биз бу билан чекланиб қолмасдан, ЕЧЛ йўлланмаси учун курашишимиз керак.
Фикрлар