

21 ёшли "Брайтон" ярим ҳимоячиси Кайседо "Олд Траффорд" иерархиясини жиддий қизиқтириб қўйди. "Қизил иблислар" бу футболчини ўз сафида кўришни истайдиганлар қаторида "Ливерпуль" билан рақобатга киришади.
Кайседо ушбу мавсум Премьер-лига клуби таркибида жами 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Эквадор терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатида 2 та ўйинда иштирок этди.



