МЮ ЕЧЛга чиқса, Сульшерга қанча бонус берилиши маълум қилинди

Mirjalol Normatov
14 июн 2020, 15:37
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўз вазифасини бажарса, катта сумма бонус олади.

"The Sun" хабарига кўра, агарда норвегиялик мутахассис жамоасини ЕЧЛга олиб чиқа олса, клуб унга 1 млн фунт бонус тақдим қилади.

Айни дамда манкунианликлар турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. "Манчестер Сити"нинг келаси мавсум еврокубоклардан четлатилганини инобатга олсак, бу ўрин "Юнайтед" учун ЕЧЛга чиқишга етарли.

Шунингдек, айни дамда МЮ Европа лигасидаги юришини ҳам давом эттирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun